
Kishvar.uz
27 subscribers
About Kishvar.uz
Kishvar.uz интернет нашрининг Whatsappдаги саҳифаси
Similar Channels
Swipe to see more
Posts

Сӯхлик Шоҳмурод Тошкентда тантанали кутиб олинди Ҳиндустоннинг Деҳли шаҳридаги Индра Ганди спорт мажмуасида кикбоксинг бӯйича бӯлиб ӯткан халқаро мусобақада 20 давлатдан ёш спортчилар қатнашди. Ӯзбекистондан эса, 38 нафар спортчилар иштирок этиб, фахрли ӯринларни эгаллашди. Улар орасида Сӯх тумани Демирсад маҳалласидан Шоҳмурод Шоқаюмов ҳам бор эди. Шоҳмурод халқаро мусобақада 2 ӯринни олди. Ёш спортчилар Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Қувайт давлатида бӯлиб ӯтган бизнес-форумда сӯхлик тадбиркорлар ҳам қатнашди Президент Шавкат Мирзиёев ташрифи арафасида Қувайт давлатида ӯзбекистонлик ва қувайтлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ташкил этилди. Бизнес-форумда Сӯх туманидан "Сӯх-Шафран" экспорт ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Рашод Одилбоев ҳам иштирок этмоқда. Бизнес-форумда "Сӯх заъфарони" савдо растаси ташкил этилиб, бизнинг заъфаронга қувайтлик тадбиркорлар томонидан катта қизиқиш билдирилди. Эслатиб ӯтамиз, йил давомида Қувайт давлатига Сӯх туманидан 300 минг долларилик заъфарон етказиб беришга шартнома имзоланган. Сӯх заъфаронининг бир килограми 15 минг АҚШ долларига баҳоланган. Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24

Сӯхлик Шоҳдиёр ӯз хонадонида қӯзиқорин етиштиришни йӯлга қӯйди Сӯхликлар эндиликда қӯзиқорин териш учун баҳор фасли ва ёмғир ёғишини кутмайдилар. Энди ички бозорда йилнинг ҳар бир фаслида қӯзиқорин топиш мумкин. Туманнинг Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Шоҳдиёр Адҳамбеков ӯз хонадонида қӯзиқорин етиштиришни йӯлга қӯйди. Батафсил👉https://kishvar.uz/jamiyat-yangiliklari/61-shlik-shodier-z-honadonida-ziorin-etishtirishni-jlga-jdi.html Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24
