
BBC News O'zbek
15.1K subscribers
Verified ChannelAbout BBC News O'zbek
BBC News O'zbek kanaliga xush kelibsiz! BBCning dunyo bo'ylab yuzlab muxbirlaridan yangiliklar, tahlil va munosabat. https://www.bbc.com/uzbek/articles/c07k05pxmjeo/cyr
Similar Channels
Swipe to see more
Posts

Тергов маълумотларига кўра, 2014—2016-йилларда Дитер С. россияпараст қуролли гуруҳлар томонида Украина шарқидаги ҳарбий амалиётларда қатнашган. Унга ва унинг шерикларига қўшимча айбловлар, жумладан, жосуслик айбловлари кейинроқ қўйилди. https://www.bbc.com/uzbek/articles/cje77g42vx8o/cyr?at_campaign=ws_whatsapp

«Бизнинг ҳарбий тергов бошқармамиз рейдлар ўтказяпти. Биз аллақачон бундай Россия фуқароларининг 80 минг нафарини қўлга туширдик. Улар фронт чизиғи у ёқда турсин, ҳатто военкоматга боришни исташмайди. 80 мингтасини қўлга олиб ҳарбий рўйхатга қўйдик, ва негадир Ўзбекистонда, Тожикистонда ё Қирғизистонда яшаш ёқмайдиган 20 минг «ёш» Россия фуқароларини аллақачон фронт чизиғига ташладик», - деди Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин. https://www.bbc.com/uzbek/articles/crmkk97pd28o/cyr?at_campaign=ws_whatsapp

"Биз Владимир Путин икки ярим соат суҳбатлашдик. Ўйлайманки, рўй бераётган у ердаги даҳшатли вазият борасида илгари силжишга эришдик." Ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Президент Трамп, Россия билан Украина ўт очишни тўхтатиш ва урушга якун ясаш бўйича зудлик билан музокара бошлайдилар, деб пост қолдирди. Трамп айтишича, ушбу фалокатли "қон ҳаммоми" тугаганидан кейин Россия АҚШ билан кенг миқёсли савдо қилишни истайди. https://www.bbc.com/uzbek/articles/c5ykkgg16dyo/cyr?at_campaign=ws_whatsapp

Жумладан, фаол Расул Кушербаев ўз Telegram каналида қуйидагиларни ёзиб қолдирган: "Бизда ҳам бу масала долзарб. Фуқароларнинг мулкини ноқонуний бузиб ташлаётган амалдорларни жазолашга "дух"и етмаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари "лайк" учун фуқароларни жавобгарликка тортишдан уялишмаяпти." https://www.bbc.com/uzbek/articles/c3wdd2wyg6qo/cyr?at_campaign=ws_whatsapp

Ҳукумат статистикасига кўра, Польшада камида 2,5 миллион украиналик яшайди, бу Польша умумий аҳолисининг деярли 7 фоизини ташкил этади. 2022 йил февраль ойида Украинага кенг кўламли босқин бошланганида, поляклар катта ҳамдардлик билдиришди. "Бу ажойиб эди. Ҳар куни одамлар қўнғироқ қилиб, «Қандай ёрдам беришимиз мумкин?» деб сўрашарди," дейди Варшавадаги "Украина билан елкама-елка" жамғармаси раҳбари, фаол Наталя Панченко. https://www.bbc.com/uzbek/articles/ckg77p10jy1o/cyr?at_campaign=ws_whatsapp

https://www.bbc.com/uzbek/articles/c0lnn173z42o/cyr?at_campaign=ws_whatsapp Янги ўзгартириш болаларга диний таълим берган шахсни тўғридан тўғри 3 йилгача қамашга ҳуқуқий йўл очади. Бироқ депутат Сайдулло Азимов маъмурий жавобгарликка тортилмасдан тўғридан тўғри жиноий жавобгарликка тортишни юмшоқ, деди ва жазони янада оғирлаштириш таклифини олдинга сурди. "Шу ўринда таклифим бор эди, агар қўмита қабул қилса, мана шу мажбурий ишлар 360 соатдан 480 соатгача, ахлоқ тузатиш ишларини 1 йилдан 3 йилгача, деб белгилаш ҳамда озодликдан маҳрум қилишни жазосини ҳам 1 йилдан 3 йилгача деб белгиласак, биринчи қисмга нисбатан оғирроқ бўларди ва жиноят кодексининг конструкцияси бузилмаган бўларди", дейди Сайдулло Азимов.

Исроилнинг иттифоқчилари унга ишонч ва яхши гумон изҳор қилгандилар. Бу муносабатга Исроилда ўлдирилган 1 200 одам ва Ғазога асир қилиб олиб кетилган 251 киши сабаб бўлганди. Энди эса Исроилга ишонч сўнган кўринади. Ҳарқалай, Франция, Британия ва Канада томонидан. Улар Исроилга қарата энг қатъий баёнот ва танқид билан чиқдилар. https://www.bbc.com/uzbek/articles/c0l0l8pd5j9o/cyr?at_campaign=ws_whatsapp

"Биз учун муҳими илмий тажриба ўтказишгина эмас, балки шифокорларидан ҳеч қачон юра олмасликка кўникиши кераклигини эшитавериб умидсиз бўлиб қолган, умуртқаси шикастланган кўпроқ беморларга ёрдам беришдир." https://www.bbc.com/uzbek/world-65996706?at_campaign=ws_whatsapp

Ҳозирда Японияда яшаётган ўзбекистонликлар сони 7 000 ва 10 000 ўртасида экани айтилади. Япония охирги йилларда чет эл фуқароларининг мамлакатга келиб ўқиши ва, айниқса, ишлаши учун дарвозаларни кенгроқ оча бошлади. Чунки унинг ўз аҳолиси камайиб бормоқда.https://www.bbc.com/uzbek/articles/cvg77x80k6xo/cyr?at_campaign=ws_whatsapp

https://www.bbc.com/uzbek/world-64902779?at_campaign=ws_whatsapp Лондонда ўтган Инсон ирсиятини ўзгартириш бўйича халқаро саммитдаги асосий сўзловчилардан бири доктор Чжан "BBC News"га шундай деди: "Менинг асосий хавотирим шуки, янги қоидалар одатий илмий институтлардан ташқаридаги кучайиб бораётган сурункали муаммо бўлмиш хусусий ташкилотларни қамраб олмайди".