ABC NEWS TJ
ABC NEWS TJ
June 13, 2025 at 10:35 PM
Кеча Ҳиндистонда содир бўлган авиаҳалокат ҳаёт нақадар нозик ва беқарор эканини эслатди. Барпо қилганинг, кутганинг, севганинг – барчаси ипдек ингичка риштага боғлиқ. Шунинг учун, имконингиз борида яшанг, севинг ва бахтни кейинга қолдирманг. Др. Пратик Жоши охирги олти йилдирки Лондонда яшаб келаётганди. Унинг орзуси – аёли ва уч фарзанди билан бирга чет элда яхшироқ ҳаёт қуриш эди. Ниҳоят, орзу рўёбга чиқай деб турганида ... Икки кун олдин касби шифокор рафиқаси Ҳиндистондаги ишидан бўшади. Ҳаммаси тайёр: сумкалар йиғилган, яқинлар билан хайрлашилган, келажак кутиб турарди. Бугун эрталаб, умид ва қувонч билан тўла бу бешовлон Air India нинг 12-июндаги “171-рейси”да Лондонга учар маҳали селфи тушиб, қариндошларга юборишди. Бу — янги ҳаётга бошланиш бўлиши керак эди. Аммо самолёт кўтарилиши билан ҳалокатга учради. Ҳеч бири тирик қолмади. Бир неча лаҳзада йиллик орзулар кулга айланди. 🔔 Обуна бӯлинг 👇 https://whatsapp.com/channel/0029VaCrsUtKgsNwRWynoN3M
Image from ABC NEWS TJ: Кеча Ҳиндистонда содир бўлган авиаҳалокат ҳаёт нақадар нозик ва беқаро...
😢 😭 7

Comments