Migrant.uz
May 25, 2025 at 01:51 PM
*Россия хорижлик талабалар устидан назоратни кучайтиради*
Эндиликда, агар бошқа давлатдан келган талаба ўқишни тугатса ёки олий ўқув юртидан ҳайдалса ва унинг мамлакатда қолиш учун бошқа асослари бўлмаса, у махсус рўйхатга – назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилиши мумкин. Бу ҳақда полиция полковниги, Россия Ички ишлар вазирлигининг виза ва таклифномалар бўлими бошлиғи ўринбосари Елена Климова маълум қилдган.
Ушбу реестр Россияда 2025 йил 5 февралдан кучга кирди. Унга мамлакатда қонуний асосларсиз бўлган чет эл фуқаролари киради. Агар талаба ушбу рўйхатга кирса, унинг баъзи ҳуқуқлари чекланиши мумкин: масалан, яшаш жойини рухсациз ўзгартириши, рўйхатдан ўтган ҳудуддан чиқиб кетиши, банкда ҳисоб рақамлари очиши, турмуш қуриши, транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиши тақиқланиши мумкин. Шунингдек, у мамлакатдан депортация қилиниши ҳам мумкин.
Таълим муассасалари чет эллик талабаларнинг мақоми ўзгарганлиги, масалан, ўқишдан четлатилгани ёки ўқишни тугатганлиги тўғрисида уч кун ичида Ички ишлар вазирлигини хабардор қилиши шарт.
Бугунги кунда Россия олий ўқув юртларида 63 мингга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Бу беш йил олдингига нисбатан икки баробар кўпдир. Улардан қарийб 14 минг нафари Россия ҳукумати томонидан ажратилган квоталар бўйича бепул таълим олади.
Агар сиз Россияда чет эллик талаба бўлсангиз, ҳуқуқий муаммоларни олдини олиш учун мақомингизни кузатиб бориш ва барча керакли ҳужжатларни ўз вақтида тўлдириш муҳимдир.