Migrant.uz
Migrant.uz
May 26, 2025 at 06:37 AM
*"Ўзбеклар – ўзимизнинг одамлар" – Александр Лукашенко мигрантлар ҳақида* Беларуснинг Гомел вилоятида ўзбекистонлик мигрантлар меҳнат фаолиятини бошлади. Бу колхозларга мигрантлар таклиф этила бошланган янги тажрибанинг бир қисми. Президент Александр Лукашенко яқинда иш қандай ташкил этилганини ўз кўзи билан кўриш учун келди. Саёҳат чоғида у ўзбеклар “ўзимизнинг одамлар” деб таъкидлаган. У шунингдек, агар бирор киши келиб уй-жой олса, даволаниш, болаларни ўқитиш имконияти бўлиши ҳамда тартиб-интизомга риоя қилиши керак. Шартнома имзоладингми - ишла. Агар қонунни бузсанг, кетасан, полиция ёрдам беради. Асосийси – тартиб эканлигини айтган. Вилоят раҳбари Иван Крупконинг сўзларига кўра, дастлаб 20 нафар номзод кўриб чиқилган. Ички ишлар вазирлиги ҳаммани текшириб, қатъий танловдан атиги 4 киши ўтган. Улар ишга таклиф қилинганлар. Бу тўрт нафар муҳожир ҳозир қишлоқ хўжалигида меҳнат қилмоқда. Уларнинг иш ҳақи ойига тахминан 3000 Беларус рублини ташкил қилади. Бу деярли 1000 доллар ёки тахминан 13 миллион сўм. Иш куни 10 соат, сменада. Улар турли хил, масалан, тракторларни бошқариш каби ишларда меҳнат қилишмоқда. Крупконинг сўзларига кўра, ўзбек ишчиларининг келиши билан маҳаллий ходимларнинг тартиб-интизомлари ошиб борди. Жамоадаги муҳит яхшиланди. Ушбу тажриба янги амалиётнинг бошланиши бўлиши мумкин. Эҳтимол, келажакда Беларус кўпроқ мигрантларни қишлоқ хўжалигида ишлашга таклиф қилади. Аммо мутасаддиларнинг таъкидлашича, ҳамма нарса қонун-қоида бўйича ва қаттиқ назорат остида бўлиши керак.
Image from Migrant.uz: *"Ўзбеклар – ўзимизнинг одамлар" – Александр Лукашенко мигрантлар ҳақи...

Comments