Migrant.uz
Migrant.uz
May 26, 2025 at 02:03 PM
*Россия томонида урушда қатнашган 20 ёшли ўзбекистонлик судланди* Қарши шаҳрида ёлланма аскарликда айбланаётган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси иши бўйича суд бўлиб ўтди. Тергов маълумотларига кўра, 2024-йилнинг феврал ойида йигит пул ишлаш мақсадида Санкт-Петербургга кетган. У ўша ерда ишлаган, аммо икки ой маошини ололмай қарзга ботиб қолган. Танишлари орқали уни Митишчи шаҳридаги ҳарбий қисмга — ҳайдовчи ва ошпазликка ишга таклиф қилишган. Июн ойида у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. Шартномага кўра, у бир йил давомида ҳарбий хизматни ўташи ва унинг маоши ойига 195 минг рублни ташкил этиши керак эди. Шунингдек, у Россия томонида ҳарбий амалиётларда қатнашишга рози бўлган. 👉 Давомини ўқиш (https://migrant.uz/uz/rossiya-tomonida-urushda-qatnashgan-20-yoshli-o-zbekistonlik-sudlandi/)
Image from Migrant.uz: *Россия томонида урушда қатнашган 20 ёшли ўзбекистонлик судланди*  Қар...

Comments