Migrant.uz
Migrant.uz
May 26, 2025 at 06:13 PM
*Мигрант болаларни қабул қилган мактаб ва университетлар жаримага тортилади* 🎒 Россияда мактаб ва университетлар ноқонуний муҳожирларнинг фарзандларини қабул қилганликлари учун жарима солиниши билан таҳдид қилинган. Ота-онаси назорат остидаги шахслар реестрида бўлган талабаларни қабул қилиш учун ўрта таълим муассасалари ва олий ўқув юртларига 500 минг рублгача жарима солинади, деган Россия Федерацияси ИИВ Рухсатнома ва виза ишлари ва ташқи меҳнат миграцияси департаменти масъули Елена Климова. Бошқарма эслатишича, белгиланган тартибни бузган ҳолда мамлакатда бўлган ва назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган хорижликлар ўз фарзандларини мактаб ва олий ўқув юртларига киритиш ҳуқуқига эга эмас. _*"Бундай шахсларга - қоидабузарларга хизмат кўрсатганлик учун юридик шахсларга 500 минг рублгача жарима назарда тутилган. Умумий таълим муассасалари ва олий ўқув юртлари ходимлари эса чет эллик болалар ва талабаларни ўқишга қабул қилишда назорат қилинадиган шахслар реестрида улар ёки уларнинг қонуний вакиллари тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари шарт", - деган Елена Климова.*_
Image from Migrant.uz: *Мигрант болаларни қабул қилган мактаб ва университетлар жаримага торт...

Comments