Migrant.uz
May 29, 2025 at 06:34 AM
*Мигрант ҳам одам ёхуд Екатеринбургда ҳожатхона можароси*
Екатеринбургнинг Сакко ва Вансетти кўчаларида жойлашган "Венский дом" бизнес маркази яқинида меҳнат муҳожирлари учун ўрнатилган ҳожатхоналар Екатеринбург аҳолисига ёқмай қолди.
Бир гуруҳ маҳаллий аҳоли ҳожатхона кабиналари тўғридан-тўғри майсазорга ўрнатилганидан норози бўлган. Фуқароларнинг қайд этишича, ҳожатхонадан сассиқ ҳидлар чиқар ва бу кўпчиликка ёқмас экан.
"Тушлик вақтида 20-30 нафаргача муҳожир навбатда туради. Тасаввур қиляпсизми, марказий кўчалардан бирида қандай ёқимсиз ҳид бор", - дея шикоят қилган шаҳарликлардан бири.
Ўз навбатида, участкада таъмирлаш ишларини олиб бораётган корхона вакиллари уларнинг ҳаракатларида қонунбузарлик йўқлигини айтмоқда.