Migrant.uz
Migrant.uz
June 13, 2025 at 09:16 AM
*🇮🇱 Исроилдаги ўзбекистонликлар Эроннинг эҳтимолий ҳужумлари сабаб огоҳлантирилмоқда* Маълумки, бугун тонгда Исроил давлати Эрон Ислом Республикасига ҳаводан 300 дан ортиқ зарбалар берди. Бир қанча йирик ҳарбий мутахассислар, тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бор. Эрон томонидан ҳам жавоб зарбалари берилиши эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси шу давлатда яшаб турган ўзбекистонликларга мурожаат эълон қилди. Унда ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига кириш; Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориб, Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш; шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш тавсия қилинган. Агар шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасининг 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076 рақамли телефонларига мурожаат қилиш мумкин.
Image from Migrant.uz: *🇮🇱 Исроилдаги ўзбекистонликлар Эроннинг эҳтимолий ҳужумлари сабаб о...

Comments