
Migrant.uz
June 14, 2025 at 11:40 AM
*📵 Нима учун мигрантларнинг СИМ-карталари блокланади?*
🗓 2025 йилнинг 1 июлидан бошлаб Россияда хорижий фуқаролар учун мобил телефон фойдаланувчиларини аниқлашнинг янги қоидалари жорий этилади. Мамлакатдаги хорижлик мигрантлар биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда СИМ-карталарини қайта рўйхатдан ўтказишлари шарт. Акс ҳолда, уларнинг рақамлари блокланади. Баъзи уяли алоқа операторлари аллақачон блокировка ҳақида билдиришномалар юборишни бошлаган.
Ўзгаришлар жорий йил бошидан кучга кирган "Алоқа тўғрисида"ги федерал қонунга киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ. Бу тузатишларга кўра, фақат чет эл фуқаролари СИМ-карталарни биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтказишлари шарт, Россия фуқаролари учун эса қоидалар ўзгаришсиз қолади.
*Батафсил:* https://migrant.uz/uz/nima-uchun-migrantlarning-sim-kartalari-bloklanadi/