
Ozodlik Radiosi
6.2K subscribers
Verified ChannelAbout Ozodlik Radiosi
Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. Telegram orqali @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. Manzil: https://t.me/ozodnews "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
Similar Channels
Swipe to see more
Posts

🗣 АНОНС: ДХХда даҳшатли киберқурол – Пегасус борлиги тасдиғини топди. 💥 Бу қурол телефонингизни сизга қарши энг қўрқинчли жосусга айлантиради. 🔺 Тафсилотлар Азиз Нур тақдим этадиган янги видеолавҳада. 📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/uQGL-UQS87Y

АНОНС: ДХХда даҳшатли киберқурол – Пегасус борлиги тасдиғини топди. Бу қурол телефонингизни сизга қарши энг қўрқинчли жосусга айлантиради. Тафсилотлар Азиз Нур тақдим этадиган янги видеолавҳада. 📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/uQGL-UQS87Y

Иккинчи уриниш. Ўзбекистон ОИВга қарши мажбурий текширув киритмоқчи Ўзбекистон ОИВ/ОИТСга қарши мажбурий тиббий текширув орқали курашмоқчи. Расмийлар буни муҳожирлар орасида касаллик кўпайгани билан изоҳламоқда. Шундай ташаббус 2018 йилда ҳам кўтарилган, лекин амалга ошмаган. https://smarturl.click/kZ2b4

Пилла: Фермерни қийнаган “қурт”лар Шу кунларда Ўзбекистонда пилла териш мавсуми авжида. Аммо, пилла етиштириш мажбурияти бўлмаган фермерлар ҳам пилла топширишга мажбурланмоқда. Ҳоким, прокурор ва Ички ишлар бўлими бошлиғи "ТРИО"си бу ишларга бош-қош бўлиб турибди. Пилла топширишни истамаган фермерлар зўравонлик билан ИИБга олиб борилиб, пилла шартномаси тузишга мажбурланяпти. Президент Мирзиёев пилла етиштиришни юз фоиз касаначилик тизимига ўтказган, аммо амалдачи? https://smarturl.click/4OmLx

Green Card. Америкага “суриш” бўйича лидер ўзбеклар Тармоқларда ўзини ватанпарвар миллат сифатида кўрсатишга интилувчи ўзбек жамияти бир вақтнинг ўзида Green Card (Грин Карта) орқали АҚШга кетиш бўйича дунё лидерига айланди. АҚШ ҳукумати расмий маълумотига кўра, 2025 йил учун Грин Карта дастурида 5564 нафар ўзбекистонлик ғолиб бўлган. Ҳар йили камида 1,5 миллион ўзбекистонлик Америкага кетиш орзусида Грин карта лотореясини ўйнайди. Грин Картага бўлган оммавий қизиқиш тренди, тадқиқотларга кўра, нафақат ташқи имкониятларга интилиш, балки мамлакат ичидаги иқтисодий танглик, ишсизлик, таълим ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги тизимли муаммолар билан ҳам боғлиқ. https://smarturl.click/5ZMdG

Президент қизининг Кремлга сафари нимани англатади? Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг амалдор фарзандлари Кремлда катта эҳтиром билан қабул қилинди. Бу – Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини “эҳтимолий ворислар” орқали мустаҳкамлашга қаратилган стратегияси сифатида баҳоланмоқда. https://smarturl.click/p25kb

Кўзга кўринманг! Меҳмон ташрифи олдидан Самарқанд яна "тозаланди" Италия Бош вазири ташрифи арафасида Самарқандда талабалар айрим ётоқхоналардан чиқарилиб, шаҳарда ҳаракат чекланди. Ўзбекистонда танқидларга қарамасдан бундай амалиёт йиллар давомида сақланиб қолмоқда. https://smarturl.click/oVj1A

OZODNEWS: Ҳақорат қилинмаган! - Тошкентда суд таниқли журналист Анора Содиқ ҳақорат қилинмаган, деб топди. Тошкентда Шайхонтоҳур туман суди Uzdiplomat сайти бош муҳаррири, журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан танилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан киритган даъво бўйича 28 май куни ҳукм ўқиди. 🔴OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг! 📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/5h2Wj8IrE4U

Ўзбекистоннинг ПИАРчи амалдорлари - OzodNews ПИАРдан ҳозир энг кўп фойдаланаётганлар президентнинг қизлари, куёвлари ва ҳукуматнинг энг юқори поғоналаридаги амалдорлари бўлиб қолмоқда. 📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Eiwu59hkaKE

OZODNEWS: Украина Россия стратегик учоқларининг учдан бир қисмини йўқ қилди - Украинага босқин Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларининг иккинчи давраси ўтмоқда. Томонлар муросага эришишдан анча йироқ. Якшанба куни Украина Россиянинг стратегик ҳарбий учоқлари сақланадиган бир қанча аэродромини дрон ҳужумига тутди. Киев 40дан зиёд рус ҳарбий самолётини йўқ қилганини билдирди. 🔴OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг! 📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/sgb0BGQTNEM