Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi

6.2K subscribers

Verified Channel
Ozodlik Radiosi
Ozodlik Radiosi
February 6, 2025 at 10:58 AM
Телефонимдан Украина байроғини топишди – Россияга киритилмаган ўзбекистонлик Тошкентлик Вячеслав Ломакин 2024-йили декабрда Россия аэропирти Домодедоводан депортация қилинганини айтади. Унинг айтишича, бунга ФСБ ходимлари унинг телефонидан Украина байроғиниг суратини ва Америка элчихонасига юборилган хатни топгани сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда у Россияга қайтишга урунмоқда. 20 йил олдин Россияга кўчиб кетган Вячеслав унинг Ўзбекистонда ҳеч нарсаси йўқлигини таъкидлайди. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у Тошкентда оғир аҳволда қолган. 40 ёшли Вячеслав уйланмаган, фарзандлари йўқ. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг. #migrantmediacentralasia
🇵🇼 1

Comments