Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi

6.2K subscribers

Verified Channel
Ozodlik Radiosi
Ozodlik Radiosi
February 7, 2025 at 04:09 PM
Назорат қилинувчи шахслар рўйхати: Россиядаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда Россияда 5-февралдан бошлаб назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга кирди. Бу рўйхатга миграция қонунларини бузган муҳожирлар киритилиб, уларга бир қатор чекловлар қўйилиши айтилмоқда. Аммо интернетда қонунни бузмаган хорижий фуқаролар ҳам назоратга олинаётгани бўйича маълумот тарқалмоқда. “Медуза” нашрининг ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикка таяниб ёзишича, қонунларни бузмаганлар ҳам назорат қилинувчи шахслар рўйхатга киритилиб, уларнинг банк ҳисоб рақамлари музлатилган ва ишдан бўшатилган. Маълум қилинишича, ҳибсга олинган муҳожирлар ҳам бор. #migrantmediacentralasia
🇵🇼 🙏 2

Comments