
Ozodlik Radiosi
February 10, 2025 at 01:35 PM
“Гулчиликнинг сири йўқ”
Бешариқ туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи ака-ука Хўжақуловлар гулчилик билан шуғулланишади. Улар бу ишни 3 сотих иссиқхонада бошлаган эди. Шу кунларда 15 сотихга етган учта иссиқхонада гул кўчатлари, хонаки гуллар парвариш қилинмоқда. Бу иссиқхонада қишлоқнинг 20 дан ортиқ аёли доимий иш билан банд.
Гулчилар гулларни Тожикистон, Қирғизистонга ҳам сотишмоқда.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories