Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi

6.2K subscribers

Verified Channel
Ozodlik Radiosi
Ozodlik Radiosi
February 11, 2025 at 03:53 PM
Маҳалла раиси ўқувчиларга “кўча” оҳангида пўписа қилди Видеотасвирдаги шахс Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қозиробод маҳалласи раиси А. М. экани, ҳодиса шу тумандаги 138-мактабда рўй бергани айтилмоқда. Лавҳадан англашилишича, маҳалла раиси деб таърифланаётган шахс ўқувчиларга “кўча” оҳангида “сабоқ” беришга уринади. У синфхоналарга яширин камера ўрнатиб, тозаликка риоя қилмаётган ўқувчиларни аниқлаши ва уларнинг ота-онасини чақиртириб, “тўнқайтириб пол арттириши” ҳақида пўписа қилади. У мактабга сартарош чақиртириб, ўқувчиларнинг сочини мажбуран олдиришдан ҳам гап очган. Маҳалла оқсоқоли экани айтилаётган шахс “ҳақ-ҳуқуқ талаб қилишнинг фойдаси йўқ”лигини ҳам писанда қилади. “Маҳалла раиси, умуман, ҳар қандай шахс ўқувчиларга шундай муомала қилишга ҳақлими? Давлат қачон ўқувчилар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб беради?!” дейди мурожаатчилар.

Comments