
Ozodlik Radiosi
February 14, 2025 at 12:43 PM
Аксилтеррор маркази штаби раҳбари ФСБ билан ҳамкорлик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди
Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) аксилтеррор маркази штаби раҳбари Дмитрий Козюра ФСБ билан ҳамкорлик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда СБУ хабар бермоқда.
Қайд этилганидек, ҳибсга олиш махсус хизмат раҳбари Василий Малюк томонидан шахсан амалга оширилган. У тўғридан-тўғри Украина президенти Владимир Зеленскийга операциянинг барча босқичлари ҳақида ҳисобот бериб турган. Малюкнинг сўзларига кўра, департамент Козюранинг ноқонуний фаолиятининг 14 та эпизодини ҳужжатлаштирган.
Бундан ташқари, у орқали СБУ узоқ вақт давомида Россияга " дезинформация узатиб турган", дейилади махсус хизмат ҳисоботида.
Маълум қилинишича, Козюра 2016 йилдан бери СБУнинг терроризмга қарши кураш бошқармасини бошқариб келган.
😮
1