Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi

6.2K subscribers

Verified Channel
Ozodlik Radiosi
Ozodlik Radiosi
February 25, 2025 at 01:04 PM
Россия: “Банк 1 миллион рублга яқин пулимни бермаяпти” Ўзбекистонлик Ойбек (исми ўзгартирилган) ва қирғизистонлик Айжан (исми ўзгартирилган) Россияда банк ҳисобрақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда. Бунга уларнинг яқинда кучга кирган назорат қилинувчи шахслар рўйхатига киритилгани сабаб бўлган. Ойбек банкдан 90 минг рубль маошини, Айжан эса бир йил тўплаган 1 миллион рублга яқин пулини ололмаяётганини айтмоқда. Муҳожирларга кўра, улар ҳеч қандай қонунни бузмаган ва назорат қилинувчи шахслар рўйхатига ноҳақ киритилган. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг. #migrantmediacentralasia

Comments