Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi

6.2K subscribers

Verified Channel
Ozodlik Radiosi
Ozodlik Radiosi
February 26, 2025 at 12:35 PM
“Спортдан кетдим, отларни тарк этолмадим!” Поп туманидаги Хонобод қишлоғида яшовчи Мадина Ёқубова стереотипларни енгган қиз. У одамларнинг “қиз бола от минмаслиги керак, қиз бола от миниб улоққа кирса фаришта қочади, қиз болага карате билан шуғулланишни ким қўйибди, унинг жойи ошхонада” деган турли туман таънаю дашномларини мардона енгиб чавандозлик билан шуғулланяпти. Карате бўйича қорабелбоғ соҳиби. Беш марта қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган. Одамларнинг гап-сўзлари қишлоқларда чавандоз ва спортчи қизлар кўпайишига доимо тўсиқ бўлади. Мадина ҳам баъзи сабабларга кўра ҳозир спорт билан шуғуллангани йўқ. Аммо от минишни канда қилмаяпти. Ва қишлоғидаги қизалоқларни ҳам чавандозликка тайёрлаяпти. #ferghanastories
👙 1

Comments