Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi

6.2K subscribers

Verified Channel
Ozodlik Radiosi
Ozodlik Radiosi
February 27, 2025 at 12:23 PM
Рус полицияси билан муштлашувда муҳожирлар айбдорми? Россия нашрлари 25 февралда мигрантлар рус полицияси билан муштлашгани ҳақида хабар беришди. Аммо уларнинг мигрант эканлиги ҳақида расмий идоралар маълумот бермаган. Куни кеча ТАСС нашри Россия тергов қўмитасига таяниб, жанжал кўтарган шахс доғистонлик эканлигини маълум қилди. Можарода иштирок этган қолган шахсларнинг фуқаролиги ва миллати ҳануз тасдиқланмади. Бироқ Россия оммавий ахборот воситалари, Телеграм каналлар ва миллатчи гуруҳлар бу воқеада муҳожирларни айблашни давом этмоқда. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг. #migrantmediacentralasia

Comments