
Ozodlik Radiosi
February 28, 2025 at 06:57 PM
Ўнлаб журналист "очиқ суд"га қўйилмади
Тошкентда Шайхонтоҳур туман суди Uzdiplomat сайти бош муҳаррири, журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан танилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан киритган даъвони кўрмоқда.
26 ва 27 февраль кунлари суднинг 2 та мажлиси бўлди. Иккала мажлис ҳам ёпиқ ўтди, ваҳоланки суднинг очиқ бўлиши айтилган эди.
Бу судлов ўзбекистонлик жамоат фаолларининг эътиборини тортган, илк маҳкама куни 30 га яқини суд биносига борди, аммо расман очиқ деб эълон қилинган мажлисга киритилмади.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Q2O6vavUFBE