BBC News O'zbek

BBC News O'zbek

15.8K subscribers

Verified Channel
BBC News O'zbek
BBC News O'zbek
May 23, 2025 at 07:27 AM
Ҳафталар давомида Дамашқнинг асосий Умавийлар майдони байрамлар марказига айланди. Ёшу қари сиёсат ҳақида бемалол гаплашар, ҳамма жойда Суриянинг келажаги очиқ муҳокама қилинарди; кўча сотувчилари, такси ҳайдовчилари, пойабзал тозалаётган болалар ҳам. Буларнинг барчаси Асад даврида ақлга сиғмасди, чунки сурияликлар қўрққанидан эркин норозилик билдира олмасди. Эндиликда, орадан тўрт ой ўтиб, вазият мураккаблашмоқда. Баъзи ижтимоий эркинликларни қўлга киритишда катта ютуқларга эришилган бўлса-да, демократия қандай шаклланиши ва янги тузумда исломнинг роли ҳақида хавотирлар ортиб бормоқда. https://www.bbc.com/uzbek/articles/cgkd32r78v4o/cyr?at_campaign=ws_whatsapp
🦈 2

Comments