
BBC News O'zbek
May 24, 2025 at 10:26 AM
"Тошкентда университетга киришга тайёрланаётганимда, апрель ойи эди, ҳаётимда тубдан ўзгариш юз берди. Мен энг қадрли инсоним – дадамлардан айрилдим… Бир ҳафтанинг ичида бир тузламадан заҳарланиб дадам ва кичик синглим оламдан ўтишди. Дадам 47 ёшида, синглим 8 ёшида эдилар", - дейди Умиджон. Ўзи орзу қилган университетга киришга тайёрланаётган ўсмир учун бу ўта катта ларза эди.
У билан бугун Японияда юриб суҳбатлашяпмиз. Баҳор кириб келгани ва сакура гуллай бошлаганига қарамай, ҳаво совуқ. Атрофимизда қарғалай қағиллайди.
https://www.bbc.com/uzbek/articles/cvg77x80k6xo/cyr?at_campaign=ws_whatsapp
👍
❤️
7